Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Korzinka” Ҳиндистондан музлатилган ҳалол гўшт етказиб беришни бошлади
Cупермаркет расталарида Ҳиндистондан келтирилган “Ҳалол” сертификатига эга музлатилган гўшт маҳсулотлари пайдо бўлди.
“Korzinka”, Ўзбекистоннинг энг йирик супермаркетлар тармоғи, музлатилган гўшт импорти бўйича очиқ шартнома тузди.
Дастлабки импорт октябр ойи якунидан амалга оширилишни бошлади. Ушбу маҳсулотлар “Korzinka” супермаркетлар тармоғининг барча филиалларида мавжуд.
“Kamil” – ҳалол гўшт ҳисобланади
Супермаркетлар тармоғи доим ассортиментини кенгайтириш ҳамда арзон ва қулай нархларни мижозлари учун тақдим этиш йўлларини излаб топишга интилади.
Шу мақсадда компания Ўзбекистон ҳудудига гўштини импорт қилиш масаласини кўриб чиқишни бошлади. Бунда маҳсулотлари барча сифат талабларига мос ишлаб чиқарувчини топиш муҳим саналади. Танлов “Ҳалол” сертификатига эга “Kamil” бренди фойдасига амалга оширилди.
Янги етказиб берувчи компания билан ҳамкорлик “Korzinka” учун ассортиментини кенгайтириш ва гўштга бўлган талабни сифатли ва унумли нархда қондириш имкониятини яратади.
Ҳиндистон – дунёдаги энг йирик гўшт етказиб берувчилардан
Ички бозордаги паст талабга кўра, 2000 йиллардан буён Ҳиндистон тез муддатда гўшт экспортини бошқа давлатларга амалга оширади.
Чорвачилик қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи бўлиб, Ҳиндистон дунёдаги энг кўп қорамол сонига эга мамлакат ҳисобланади.
Ушбу омиллар, шунингдек, маҳсулотнинг юқори сифати, Ҳиндистонга дунё бўйича гўшт етказиб бериш ҳажмининг 20%ини эгаллаш имконини берган.
Асосий мижозларидан деб нафақат АҚШ ва Европа давлатлари, балки БАА, Миср ва Малайзияни ҳам таъкидлашимиз мумкин.
Музлатилган гўштнинг афзалликлари
Мол гўшти Ўзбекистонга музлатилган тарзда етказилади ва “Корзинка”нинг музлаткичларида сақланади.
“Kamil” гўштларини шок усулида музлатиш технологияси туфайли уни эритиш жараёнида гўшт ўз фойдали хусусиятларидан ажралмайди, таъми ва софлигини сақлаб қолади. Шунингдек, микробиологик кўрсаткичларини барқарор сақлайди ҳамда мутлақо хавфсиз ҳисобланиб, массасини йўқотмайди.
Музлатилган гўштнинг яна бир афзалликларидан бири – уни 1 йилгача сақлаш имкони мавжудлигидир.
Шу сабабдан, энди нафақат унумли нархдаги совитилган, балки музлатилган гўшт маҳсулотларини ҳам харид қилишингиз мумкин.
“Биз “Korzinka”да юртимиз аҳолиси учун кундалик харид товарларини сотиб олишда иложи борича кўпроқ танлов имкониятини тақдим этишга интиламиз.
Шу мақсадда ассортиментимизни мижозларимиз талабларидан келиб чиққан ҳолда мунтазам равишда янгилаймиз ва етказиб берувчилар географиясини ҳам кенгайтириб бормоқдамиз.
Ўзбекистонликлар учун мавжуд бўлган “Kamil” гўшти мижозларимиз учун қилаётган ҳаракатларимиз меваси десак, муболаға бўлмайди.
Ҳамкорлик ўрнатишдан аввал бизнинг талабларимиз — Halal, ISO ва HACCP стандартларига жавоб бериш даражасини ўз кўзимиз билан кўриб, амин бўлиш мақсадида шахсан бориб, Ҳиндистонда ишлаб чиқариш жараёни ва салоҳияти билан яқиндан танишдик.
Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қатъий назорат ва етказиб берувчиларни синчковлик билан танлаш “Korzinka”нинг одатдагидан яхшироқ бўлишига ёрдам беради”, — дея изоҳ берди Тижорий департамент директори Шерзод Маҳмудов.
Қўшимча маълумот учун:
Telegram: t.me/korzinkauzb
Instagram: instagram.com/korzinkauz
Facebook: fb.com/korzinkauz
Компания сайти: korzinka.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
19:00 / 10.12.2024
Корзинка Lixiang L6, Тошкентдан квартира ва 34 та iPhone 16 ютуқли уч акцияни бошлади
19:00 / 20.11.2024
Янги йилга улкан соврин: Корзинка ва Yas Auto Lixiang L6 ўйнамоқда
18:32 / 10.10.2023
“Korzinka” янги форматдаги “Korzinka Mahalla” дўконларини ишга туширди
18:50 / 27.06.2023