Ўзбекистондаги энг йирик супермаркетлар тармоғи – “Корзинка” ўз онлайн-супермаркетини “Korzinka Go” номи билан янги бренд остида тақдим этишини эълон қилди. Хизмат озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй учун товарларнинг кенг ассортиментини, шунингдек, икки соат ичида тезкор етказиб бериш имконини таклиф этади.
Korzinka Go иловаси ишга туширилгани муносабати билан хизматнинг барча фойдаланувчиларига илк буюртма учун 10% миқдорида чегирма ва уч бепул буюртма имкони тақдим этилади. Онлайн-супермаркетнинг етказув хизмати ҳозирча Тошкент шаҳрида мавжуд, лекин уни бошқа шаҳарларда ҳам ишга тушириш режалаштирилган.
Бироз тарих
Истеъмол маҳсулотларини етказиб бериш хизмати Ўзбекистонда 2005 йилда бошланган ва у айнан “Корзинка” томонидан амалга оширилган. Даставвал Anglesey Food номида фаолият бошлаган супермаркетлар тармоғи шу йилнинг ўзида ребрендингни амалга ошириб, korzinka.uz номи билан онлайн-етказув хизматини йўлга қўйган.
2017 йилда хизмат Lebazar аутсорс хизматига топширилган. 2022 йилда эса “Корзинка” компанияни сотиб олди ва хизматни янгилаш, такомиллаштириш ишларини бошлади.
— Юртимизда чакана савдо (ритейл) ва онлайн-етказув соҳасида биринчилардан бўлиб фаолият бошлаган компания сифатида биз Korzinka Go онлайн супермаркетини харидорларимизга тақдим этишдан бағоят хурсандмиз.
Бизнинг асосий мақсадимиз — "одатдагидан яхши" тамойилига риоя қилган ҳолда, озиқ-овқат харидини янада қулай қилиш. Бу мақсадга эришганимиз эса синов ва хатоликлар, кўплаб тажрибалар натижасидир, — дейди “Корзинка” супермаркетлар тармоғи асосчиси ва кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов.
Korzinka Go иловасида нималар бор?
Korzinka Go хизматида рўзғорингиз учун зарур озиқ-овқатлар, уй учун керакли товарларнинг катта, осон танлов имконияти тақдим этилган ва икки соат ичида тезкор етказув ҳам мавжуд.
Иловада, шунингдек:
• реал вақт тартибида етказувчининг ҳаракатланишини қулай қидирув ва харитадан кузатиш мумкин;
• бўлимлардаги суратлар Midjourney сунъий идрок дастури ёрдамида шакллантирилган;
Энг аҳамиятлиси, Korzinka Go’да “Корзинка” супермаркетларининг сифат стандартлари тўла амал қилади, хизмат ва товарлар учун кафолат мавжуд.
















