Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди
Москвадаги кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35−40 нафар ишчи иштирокида жанжал юз берди. Муштлашувга ошхонага киришда навбат талашиш сабаб бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Миграция агентлиги маълумотига кўра, 2023 йил 16 ноябр куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган Afi Tower кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида жанжал юз берган.
Свиблово тумани ички ишлар бўлими маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб юз берган.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид
21:09 / 13.05.2026
Россиядаги фабрикада ўзбекистонлик ва бангладешлик ишчилар муштлашди
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026