Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маккада биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилади
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигида Саудия Арабистонида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ватандош билан учрашув бўлиб ўтди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижда яшаётган ватандошлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, инвестициявий ва сайёҳлик муҳитининг жозибадорлигини ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида, ватандош Ўзбекистонда кечаётган янгиликларни доим кузатиб боришини, жумладан, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида эришилган юксак натижалар билан фахрланишини таъкидлади.
«Хорижда узоқ йиллардан бери ресторан бизнеси билан шуғулланиб келаман. Маккада ўзбек миллий таомларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу шаҳарнинг марказий қисмида янги тамаддихона очяпмиз. Ушбу ресторанга «Ўзбекистон» деб ном қўйдик», деди у.
Янги ташкил этилаётган ресторанга бош ошпаз, новвой ва бошқа ходимларни Ўзбекистондан жалб этишга келишиб олинди.
Макка шаҳридаги «Ўзбекистон» биринчи миллий таомлар ресторанининг расмий очилиш маросими 28 ноябр куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
15:24 / 22.04.2026
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:29 / 16.10.2025