Ўзбекистон | 16:56 / 24.11.2023
5945
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилоятида яна ер қимирлади

Сурхондарё вилоятида 3,8 магнитудали зилзила қайд этилди.

Фото: Getty Images

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, бугун, 24 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 16:38 да зилзила содир бўлди

Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,56 градус шимолий кенглик; 67,87 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 428 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Жарқўрғон туманида 2 балл, 37 км.

Бундан олдин Ўзбекистонда бир кунда беш марта ер қимирлагани хабар қилинганди.

23 ноябр куни Сурхондарё вилоятида 4 марта ва Самарқанд вилоятида бир марта зилзила кузатилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид