Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой болалар орасида янги сирли вирус тарқалганини рад қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойдаги шифохоналар касал болалар билан тўлиб кетганидан хавотир билдирган эди.
Хитойда болалар орасида тарқалган вирусли эпидемияга грипп, аденовирус, микоплазма пневмонияси ва респиратор-синцитиал вирус каби маълум патогенлар сабаб бўлган. Эпидемия қандайдир янги вирус сабабли келиб чиққани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Хитойнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази ва Пекин болалар касалхонасининг ЖССТ сўровига йўллаган жавобига асосланиб Bloomberg хабар берди.
Аввалроқ, ЖССТ Хитойда болалар орасида тарқалган пневмония эпидемияси бўйича хавотир билдириб, мамлакат расмийларидан вазият бўйича маълумот сўраган эди.
Пекин бу ҳолатларнинг кўпайиши маълум патогенлар билан боғлиқлигини ва бу кутилмаган эмаслигини айтди.
Аввалроқ, The Telegraph нашри бутун дунё бўйлаб одамлар ва ҳайвонлар касалликларининг тарқалишини кузатувчи ProMed ташкилоти маълумотларига таяниб, Хитой шимолида болаларда номаълум пневмония ўчоқлари пайдо бўлгани ҳақида ёзди. Нашрнинг таъкидлашича, Хитой шифохоналари «касал болалар билан тўлиб-тошган» ва пневмония билан касалланиш бутун мамлакатда, шу жумладан Пекинда ҳам ёмонлашган.
Мавзуга оид
17:44 / 02.06.2026
Эбола вирусининг Ўзбекистонда тарқалиш хавфи паст — Санэпидқўмита
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026