Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқдаги Оқтош қишлоғида бодом гуллади
Бу тоғ ландшафти учун жуда ноодатий ҳодиса ҳисобланади.
Тошкент вилоятининг тоғли Бўстонлиқ туманидаги Оқтош қишлоғида бодом гуллагани хабар қилинди.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳадовнинг маълумот беришича, бу ҳудуд учун оммавий гуллашга ўхшамайди.
«Ой давомида юқори иссиқлик тўлқинлари дарахтлар танасига иссиқлик стрессини улашишда давом этмоқда.
Ҳатто тоғларда қишки уйқуга отланган бодом дарахтида қайта фаоллик ҳамда гуллаш даври кузатилибди.

Бу ҳудуд учун оммавий гуллашга ўхшамайди. Менимча, микроиқлим ёки дарахт илдизи атрофида иссиқлик узатиш тизимлари таъсири бўлиши мумкин (балки дарахт физиологиясида муаммолар бордир)», деб ёзади Эркин Абдулаҳадов.
Таъкидланишича, бу тоғ ландшафти учун жуда ноодатий ҳодиса ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:00 / 09.12.2023
Саудия Арабистони Ўзбекистондан бодом ва ёнғоқ сотиб олишни режалаштиряпти
13:01 / 15.07.2023
Оқтошда шаршара яқинида йиқилиб, тан жароҳати олган аёл қутқарилди
19:01 / 26.05.2023
Тошкент вилоятидаги энг сўлим жойлар!
17:35 / 26.02.2021