Жаҳон | 02:07 / 05.12.2023
14650
1 дақиқада ўқилади

Туркия Исроилни хориждаги ҲАМАС етакчиларига «ов бошлашдан» огоҳлантирди

Аввалроқ, Исроил расмийлари ҲАМАС ҳаракатининг хориждаги аъзоларини ҳам нишонга олишини маълум қилган эди.

Фото: Anadolu

Туркия Исроилни ҲАМАС етакчиларига Фаластин ҳудудидан ташқарида, жумладан Туркияда ҳам «ов бошлашга» уринса, бу «жиддий оқибатларга» олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда разведка хизмати ходимига таяниб, Reuters хабар берди.

«Исроил расмийларининг баёнотларидан келиб чиқиб, суҳбатдошларимизга тегишли огоҳлантиришлар берилди ва Исроилга бундай ҳаракатлар жиддий оқибатларга олиб келиши айтилди», деб Туркия разведкачиси сўзларини келтирди BBC.

Ўтган ҳафта Америка матбуоти Исроил разведкасининг хорижда яшовчи ҲАМАС етакчиларини йўқ қилиш режалари ҳақида хабар берган эди.

3 декабр куни Исроилнинг жамоат телевидениеси ички хавфсизлик хизмати Шин-Бет бошлиғи Ронен Бар сўзларини келтирди. У Исроил давлати Ливан, Туркия ва Қатарда яшовчи ҲАМАС аъзоларини нишонга олишини, бунга йиллар талаб қилинса ҳам барибир бажарилишини такъидлаган эди.

Мавзуга оид