Ўзбекистон | 14:46 / 07.12.2023
3071
2 дақиқада ўқилади

Маълумотноманинг айрим турлари ДХМ ва «Ягона портал» орқали берилади

Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди.

Фото: my.gov.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

маълумотномалар бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти;
маълумотномалар бериш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларининг паспортлари.
 
Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этганда, тегишли сўровнома ДХМ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Регламент қоидалари ҳужжатга иловаларда келтирилган давлат хизматларини кўрсатиш паспортларида назарда тутилган маълумотнома турларига нисбатан татбиқ этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид