Ўзбекистон | 09:56 / 11.12.2023
3267
1 дақиқада ўқилади

Россияда қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консуллиги ходимлари кўмагида Россиянинг Амур вилоятида қийин аҳволга тушиб қолган фуқаро С.Т. ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.

«Дунё» маълум қилишича, Ўзбекистон бош консуллиги дипломатлари томонидан Амур вилоятида ташкил этилган консуллик сайёр қабули давомида ушбу вилоятнинг Благовешченск шаҳрида вақтинча бўлиб турган 1984 йилда туғилган С.Т. икки нафар вояга етмаган фарзанди билан бирга молиявий қийин аҳволга тушиб қолганлиги сабабли Ўзбекистонга қайтиш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ўрганишлар натижасида, у 2018 йил октябр ойидан бери Россиянинг Амур вилоятида вақтинча ишлаётгани маълум бўлди. С.Т.нинг турмуш ўртоғи жорий йил октябр ойида Россия миграция қонунчилигини бузганлиги сабабли ўрнатилган тартибда Ўзбекистонга депортация қилинган.

Ушбу важлар инобатга олиниб, мамлакат бош консуллиги томонидан фуқарога кўмак кўрсатишга қарор қилинди. «Меҳр» лойиҳаси фонди маблағлари ҳисобидан С.Т. ва унинг икки нафар фарзандига Ўзбекистонга қайтиши учун 3 та авиачипта сотиб олиб берилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид