Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ҳажмида улуши юқори давлат маълум қилинди
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори экани тўғрисида маълумот берилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 226,6 трлн сўмни ташкил этган.
Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 104,4 трлн cўм миқдорида қайд этилган.
Ўзлаштирилган жами хорижий инвестициялар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор – мамлакатлар:
— Хитой – 24,5 фоиз;
— Россия – 15,9 фоиз;
— Саудия Арабистони – 7 фоиз;
— Туркия – 6 фоиз;
— Кипр – 4,1 фоиз;
— БАА – 3,7 фоиз;
— Германия – 3,5 фоиз;
— Швейцария – 3,4 фоиз;
— АҚШ – 3,3 фоиз;
— Нидерландия – 2,4 фоиз.
Мавзуга оид
10:10
Импорт ҳажми қарийб 27 фоизга ошди
10:55 / 22.06.2026
Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони қарийб 5 миллионга етди
09:30 / 22.06.2026
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
17:59 / 20.06.2026