Кимларга коммунал хизматлар бўйича компенсация тўланиши айтилди
Қайси тоифа шахсларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўланиши тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Shutterstock
Пенсия жамғармаси хабарига кўра, Молия вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги низомга мувофиқ, қатор шахслар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ҳозирги кунда 372 минг сўм)нинг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади.
Ушбу шахслар:
1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар.
2. Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
3. Чернобил ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар.
4. 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар.
Шунингдек, ёши 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсия ва нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиш эвазига 13 минг доллар олган шахс ушланди
Жамият | 11:29
-
Рубио: Музокаралардан воз кечиш ёки кечмаслигимизни тез орада ҳал қиламиз
Жаҳон | 11:26
-
Россия суди генерал Москаликни ўлдиришда айбланаётган шахсни ҳибсга олди
Жаҳон | 11:16
-
“Фарзандларимиз турк эркаклари қучоғида қолмоқда” – Туркиядаги ўзбек хотин-қизлари тақдири ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 11:09
Мавзуга оид

16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

14:59 / 10.04.2025
Тошкентда касб касалига чалиниб, меҳнат ҳуқуқлари бузилган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди

11:30 / 12.03.2025
Японияда давлат хизматчилари ишга беш дақиқа олдин келишга мажбурлангани учун 67 минг доллар компенсация олди

11:49 / 01.03.2025