Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «элф тили» жиддий таҳдидга айланиб бораётгани айтилди
Ёзувчи Жон Толкиен томонидан ўйлаб топилган тилни ёшлар ўрганишга интилаётгани «жиддий хавф» деб баҳоланди.
Ёшларнинг элф тилига қизиқиши ортиб бораётгани Россия учун «жиддий хавф» туғдиради. Бу ҳақда Россия президентининг миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаши аъзоси Андрей Худолеев маълум қилди.
Худолеев сўзларига кўра, Россияда аҳолини рўйхатга олиш пайтида 12 мингдан кўпроқ киши ўзини «элф миллати»га мансуб эканини айтган.
«Конституцияга кўра, ким ўзини қайси миллатга мансуб деб айтса, шу миллат вакили ҳисобланади. Мен бу мавзуни кўтармаган бўлардим, лекин ҳар бир шаҳарда болалар элф тилини ўрганаётганини айтадиган ўқитувчиларни учратаман. Компютер ўйинларини ўйнамай қўйганман, аммо буни жиддий хавф деб атаган бўлардим», деди Худолеев.
Амалдорнинг таъкидлашича, ҳатто Yandex Translator онлайн таржимони элф тилидан таржима қилиш имконини яратган, ваҳоланки, Россияда яшовчи кўплаб халқларнинг тили онлайн таржимонда йўқ.
Элфлар - герман-скандинавия ва келт халқлари фолклорида пайдо бўлган хаёлий халқ. Турли халқларнинг эртакларида элфларнинг ташқи кўриниши турлича акс этади, шунинг учун элфларнинг замонавий қиёфаси асосан британиялик фантастика ёзувчиси Жон Толкиен ва унинг фантазия жанрида ёзган издошлари томонидан шакллантирилган.
Толкиен дунёга машҳур «Узуклар ҳукмдори» ва бошқа асарларида ўзи ўйлаб топган элф тилини ҳам тақдим этди. Айни пайтда Толкиен ишининг ашаддий мухлислари орасида элф тилини ўрганишга ва унда ҳақиқий тил каби гапиришга ҳаракат қилаётганлар кўп.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025