Жаҳон | 15:12 / 16.12.2023
7351
4 дақиқада ўқилади

Япония Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

Фото: AP

Япония ҳукумати Россиянинг Украинага қарши уруши учун киритилган санкцияларни кучайтирди. Қора рўйхатга Россия Федерациясидан яна 57 та компания, БАА, Арманистон, Сурия ва Ўзбекистондан 6 та компания, шунингдек, 35 та жисмоний шахс киритилган.

Япония Россияга қарши Украина уруши билан боғлиқ санкцияларни кенгайтирди. Қора рўйхатга Россиянинг яна 57 компанияси ва бошқа давлатларнинг санкцияларни четлаб ўтишга алоқадорликда айбланаётган олтита ташкилоти киритилди, деб хабар қилди 15 декабр, жума куни Токиода савдо вазирлиги.

Урал фуқаро авиацияси заводи, Брянск автомобил заводи, «Буревестник» марказий илмий-тадқиқот институти, Қозон порох заводи, Кимё ва механика марказий илмий-тадқиқот институти, «Электроприбор» концерни марказий илмий-тадқиқот институти, «Мотовилихинские заводы», Курган машинасозлик заводи, Хабаровск кемасозлик заводи, «Восточная верфь», 150-1-Авиация таъмирлаш заводи, Академик М.Ф.Решетнев номидаги «Информационные спутниковые системы» АЖ санкция остига тушган.

Шахсий санкциялар ва Россиядан носаноат олмослар импортини тақиқлаш

Япониянинг янги санкциялари 2024 йил 1 январдан носаноат мақсадларида фойдаланиш учун Россия олмосларини олиб киришни тақиқлашни ҳам ўз ичига олади, деб хабар берди Япония ТИВ ўз навбатида. Шу тариқа, Япония G7'нинг Россия носаноат олмосларини импорт қилишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини бажарди.

Бундан ташқари, Токио расмийлари 35 нафар шахсга нисбатан шахсий санкция қўллаган. Қора рўйхатга, хусусан, Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова, Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Татяна Шевцова, Россия Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари бош штаби бошлиғи Александр Лапин, генерал-полковник Сергей Кузовлев, генерал-полковник Сергей Рудской, генерал-полковник Евгений Никифоров, Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи қўмондони Андрей Мордвичев ва Москва вилояти болалар омбудсманı Ксения Мишонова киритилган.

Энди Япониянинг санкциялар рўйхатига 494 та Россия ташкилоти, 27 та Беларус ширкати ва 6 та бошқа давлатлардан компаниялар кирди.

G7 Россиядан олмос импортини тақиқлашга рози бўлди

Декабр бошида G7 давлатлари Россия олмослари импортини чеклашга келишиб олди. Россияда қазиб олинадиган, қайта ишланган ёки ишлаб чиқарилган носаноат олмосларни олиб киришни тақиқлаш 2024 йил 1 январдан кучга кириши керак, дейилади Буюк Британия бош вазирининг идораси томонидан чоп этилган ҳужжатда. Учинчи мамлакатларда қайта ишланган рус олмосларига нисбатан санкциялар аста-секин, тахминан, кейинги йилнинг март ойидан бошлаб жорий этилади. «Ушбу чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш учун кўплаб қайта ишланмаган олмосларни импорт қилувчи G7 мамлакатлари кучли кузатув ва сертификатлаш тизимини жорий қилади», дейилади хабарда.

Видео-конференц-алоқа орқали ўтган учрашувда Украина президенти Володимир Зеленский сўзга чиқиб, Кремл Ғарбнинг «ўз санкцияларига тўлиқ риоя эта олмаслигига» ишончи комил эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, «эркин дунё бирдам бўлиб қолиши, ўзаро муносабатда бўлиши ва эркинлиги ҳужум остида бўлганларни қўллаб-қувватлаши жуда муҳимдир».

Россия олмосларига нисбатан чекловлар Европа Иттифоқи санкцияларининг янги 12-пакетига ҳам киритилиши мумкин.

Мавзуга оид