Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий ва Люблин ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатилади
Полшанинг Люблин воеводлиги ва Навоий вилояти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев амалий сафар билан Полшанинг Люблин воеводлигида (вилояти) бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Сафар давомида ҳудуд раҳбарияти, ишбилармон доиралар вакиллари ва олий таълим муассасалари мутасаддилари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Жумладан, Люблин воеводлиги маршали (ҳокими) Ярослав Ставиарски билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот чоғида энергетика, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, кимё саноати, туризм, миграция, спорт ва маданий-гуманитар соҳаларда Навоий вилояти ва Люблин воеводлиги ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни ўрнатишга оид битим лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.
Воеводлик маршали Ярослав Ставиарски Навоий вилояти ҳокимлиги бошчилигидаги делегацияни Полшага таклиф қилди. Ўз навбатида, Люблин воеводлиги делегациясининг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга боришга тайёрлиги маълум қилинди.
Ўзаро ташрифлар давомида икки мамлакатда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда тегишли ишбилармон доира вакилларининг иштироки ва қўшма бизнес-форум ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Маршал ўринбосари Збигнев Войцеховский, Люблин Савдо-саноат палатаси президенти Дариуш Едлина ҳамда тиббиёт ускуналари, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги тармоқларида фаолият юритувчи компаниялар раҳбарлари билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Навоий вилоятидаги шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали турли лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Люблин иқтисодиёт ва инновациялар академияси ректори Марек Опиалек билан бўлиб ўтган учрашувда эса ушбу олий ўқув юрти делегациясининг Навоийга сафарини уюштириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув натижасида Навоийда мазкур академия филиалини очиш ва Европа Иттифоқининг Erasmus+ лойиҳаси доирасида ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026