Ўзбекистон | 11:42 / 19.12.2023
2694
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва ЕИ 2024 йилга мўлжалланган ўзаро режаларни келишиб олди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва ЕИ элчиси 2024 йил учун янада сезиларли натижаларга эришиш, айниқса, ишбилармон доиралар ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш бўйича мақсадларни белгилаб олди.

Фото: Дунё АА / Анвар Илёсов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан билан учрашди.

«Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хонимни қабул қилдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Маълум қилинишича, кўплаб соҳаларда кенгайиб бораётган ўзаро ҳамкорлик кун тартибига эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, 2024 йил учун янада сезиларли натижаларга эришиш, айниқса, ишбилармон доиралар ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш бўйича мақсадлар белгилаб олинган.

Мавзуга оид