Жаҳон | 22:13 / 19.12.2023
11230
2 дақиқада ўқилади

Самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги айтилди 

Коронар қон оқими ёмон бўлган одамлар парвоздан ўзини тийгани маъқул. 

Фото: Pixabay

Самолёт парвози инсон танасининг барча тизимларига катта стресс келтиради, аммо юрак-қон томир тизимига айниқса оғир бўлади. Бу ҳақда терапевт, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Кондрахин «Вечерняя Москва» нашрига гапириб берди.

Мутахассис сўзларига кўра, самолёт ердан ўн минглаб метр баландликда, ҳавосиз бўшлиқда учади. Самолёт осмонга кўтарилганда унинг ичидаги атмосфера босими ҳам пасаяди. Гравитацион қалқишлар инсон танасига босим қилади, шунинг учун самолётда баъзи касалликлар кучайиши мумкин. 

Кондрахин сўзларига кўра, самолётда одам танаси сувсизланади. Шу сабабли, буйраклар фаолроқ ишлай бошлайди ва танадан суюқликни одатдагидан тезроқ чиқариб ташлайди. Бу қон тромбларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. 

Терапевтнинг таъкидлашича, коронар қон оқими ҳам бузилиши мумкин, бу эса жиддий юрак муаммоларига олиб келади. 

Коронар қон оқими ёмон бўлган одамлар самолётда кислород етишмаслигини бошдан кечиради. Бу юрак хуружининг сабабларидан бири бўлиши мумкин. Аммо бу коронар етишмовчилик бор одамларда юз беради. 

Юраги шунтирланган одамлар самолётда ўзини хавфсиз ҳис қилиши мумкин. Парвоз юрак стимулятори ишлашига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. 

Мавзуга оид