Сафарбар этилганларнинг хотинлари: фронтдаги эрларимизни қўрқитишмоқда
Сафарбар қилинганлардан видеомурожаат орқали фронтдаги вазиятдан қониқиш ҳосил қилаётганини айтиш талаб этилиб, «қайтиш чиптасисиз ҳужум қилишга жўнатиш» билан таҳдид қилинмоқда, дейди эрларини уйга қайтаришни талаб қилаётган фаоллар.
Украина урушидан сафарбар қилинган россияликларнинг қайтишини талаб қилаётган фаолларнинг эрлари Федерал хавфсизлик хизмати («ФСБ»)га сўроққа чақирила бошланди. Бу ҳақда 19 декабр, сешанба куни «Путь домой» ҳаракатининг Telegram-каналида маълум қилинди.
Сафарбар қилинганлардан мобил телефонлари қайтариб берилмай тортиб олинади, хотинлари ҳақидаги маълумотлар ўрганилади, шунингдек, видеомурожаат ёзиб, фронтда ҳаммаси яхши эканини айтиш талаб қилинади, дейди фаоллар. Акс ҳолда, сафарбар қилинганлар «қайтиш чиптасисиз ҳужум қилишга жўнатиш» билан қўрқитилмоқда, дея қўшимча қилган аёллар.
Сафарбар этилганларнинг қариндошлари, агар турмуш ўртоқларига бирор нарса бўлса, халқаро баёнот билан чиқишга ваъда берди. «Буни ким қилганини ҳамма билиб олади. Ва бутун чириган ҳақиқат ошкор бўлади ҳамда юзага чиқади», дейилади Telegram-каналда. Фаоллар Россия расмийларини уларнинг хавотирига эътибор бермаганликда айбламоқда. «Бизга ўзимизни худди йўқдек кўрсатадиган расмийлар нега керак? Улар бутунлай ўз назорати остидаги телевизорда яшайди», - дейди аёллар.
Сафарбар қилинганларни уйга қайтаришга чақирувчи акциялар
Сўнгги ойларда сафарбар қилинган россияликларнинг хотинлари фронтда бир йилдан ортиқ бўлган эркакларни уйларига қайтаришни талаб қилмоқда. Улар флешмоблар ўтказиб, митингларга чиқяпти ва расмий хатлар йўллаб, сафарбар этилганларнинг урушда бўлиши максимал муддатини бир йил билан чеклашни, барча ярадорларни қайтаришни, тақиқланган касалликлар рўйхатини кенгайтиришни талаб қиляпти.
Кўплаб минтақалар раҳбарияти COVID-19 пандемиясини баҳона қилиб, қариндошларга митинг ўтказишга рухсат бермаяпти. Кремл талабларга изоҳ тақдим этмади.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024