19:07 / 21.12.2023
9847

Ўзэкспомарказда Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди

12-15 декабрь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Рақамли трансформация маркази ҳамкорлигида ташкил этилган Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, вазирлик ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари, саноат ва молия компаниялари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида умумий майдони 15 000 кв.м.ни ташкил этган экспозицияларда жами 4 627 та тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, шулардан 763 та ишлаб чиқариш корхонаси ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган 6 181 турдаги маҳсулотлар билан қатнашди. Ярмарка давомида янги лойиҳалар доирасида “маҳаллий контент” улушини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Реклама

Top