Ўзбекистон | 16:00 / 23.06.2021
9691
2 дақиқада ўқилади
Реклама

"Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазма компанияси 28-30 июнь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро кўргазмаларига таклиф этади

"Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазма компанияси 2021 йил 28 -30 июнь кунлари Тошкент шаҳрида 1-павильон, Артриум 1 зали ва очиқ майдонларда бўлиб ўтадиган "Uzbekistan Agrotech Expo-2021" республика агросаноат комплекси учун замонавий ускуналар ва технологиялар XV Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосида, "Uzbekistan Agromash Expo-2021" IX Халқаро ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари кўргазмасида, шунингдек, "AgroExpo Uzbekistan 2021" да иштирок этиш учун таклиф қилади. Кўргазмалар ишида Туркия, Германия, Италия, Буюк Британия, Украина, Россия, Эстония, Венгрия ва бошқа мамлакатларнинг хорижий компаниялари иштирок этади.

Германиянинг "Made in Germany" Миллий павильонида мамлакатнинг 12 нафар етакчи ишлаб чиқарувчилари иштирок этади. Россия Федерациясининг миллий иштироки агросаноат комплекси учун 20 дан ортиқ йирик техника ва ускуналар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилади.

Кўргазмаларни халқаро қўллаб - қувватлаш Германия озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги Федерал вазирлиги, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирлиги (Минпроторг) ва DLG-Германия қишлоқ хўжалиги жамияти томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда илк бор кўргазма гибрид форматда ўтказилади. virtual.agroexpouzbekistan.com онлайн платформасида ташриф буюрувчилар маҳсулотлар ва баъзи экспонентларнинг ечимлари билан олдиндан танишишлари ва кўргазма давомида учрашув белгилашлари мумкин.

Июнь ойининг бошида кўргазмага ташриф буюриш учун онлайн рўйхатдан ўтиш очилади.

Кўргазмалар ўтказилиши давомида тематик бўлимлар бўйича семинар ва тақдимотлар ташкил этилади.

Тўлиқ маълумот учун - http://uzexpocentre.uz ёки uzexpocentre@gmail.com, электрон почтасига, шунингдек (+998 71) 238 56 00, 235-08-12, 234-41-83 телефонлари бўйича мурожаат қилинсин.

Кўргазмада иштирок этиш - Сизнинг Ўзбекистон бозорига энг қисқа йўлингиз! Кўргазмага хуш келибсиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид