Жаҳон | 11:06 / 22.12.2023
7129
2 дақиқада ўқилади

Киев 2023 йилда ЕИ ёрдамининг сўнгги траншини олди

Украина Европа Иттифоқининг 2023 йилга мўлжалланган 18 миллиардлик макромолиявий ёрдам пакетидан барча пулларни олди. 2027 йилгача бўлган 50 миллиард евро миқдоридаги навбатдаги пакет Венгриянинг норозилиги туфайли Европа Иттифоқи давлатлари томонидан ҳали келишиб олинмади.

Фото: AP

Европа Иттифоқи Украинага 2023 йилга мўлжалланган 18 миллиардлик пакетдан 1,5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдамнинг сўнгги траншини ўтказди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен 21 декабр, пайшанба куни X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Шунингдек, у Европа «қўшниси ва дўстини ЕИга аъзо бўлиш саъй-ҳаракатларида қўллаб-қувватлашини» таъкидлади. Шу билан бирга, Еврокомиссия раҳбари Украинага реконструкция ва ислоҳотлар учун зарур бўлган ёрдамни давом эттириш учун Европа Иттифоқи доирасида келишув топиш зарурлигини таъкидлади.

ЕИ Украинани кейинги қўллаб-қувватлаш борасида ҳали келишувга эришгани йўқ

Шу тариқа, Россиядан ҳимояланган Украинага ЕИ ёрдамининг умумий миқдори аллақачон 86 миллиард евродан ошди. Еврокомиссия Украинага 2027 йилгача яна 50 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам ажратишни таклиф қилди, бироқ Европа Иттифоқи давлатлари Венгрия қаршилиги туфайли бир неча кун аввал Брюсселдаги саммитда ушбу кенг кўламли пакет бўйича келиша олмади.

18 миллиард евролик пакет Брюсселнинг давлат бюджети устувор харажатларини молиялаштиришга қаратилган бюджет ёрдамини ифодалайди, бу ҳарбий ҳолатнинг нотинч шароитида макроиқтисодий барқарорликни сақлаш имконини беради, деди аввалроқ Украина молия вазири Сергей Марченко. Ёрдам Украина ҳукумати 35 йилга оладиган кредитлар шаклида ажратилади.Бу ҳолда, қарзга хизмат кўрсатиш учун фоизлар ва бошқа тўловлар Украина ўрнига Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан қопланади.

Мавзуга оид