Покистонда шаҳар ҳавоси ифлосланишига қарши сунъий ёмғир ёғдирилди
Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларида муваффақиятли синалган сунъий ёмғир чақириш усулидан Покистон ўз тарихида илк бор фойдаланди. Дунёнинг энг ифлос ҳаволи шаҳри бўлмиш Лоҳурда ёмғир ёғдирилган.
South China morning post нашри ёзишича, Покистоннинг Панжоб вилояти бош вазири вилоят пойтахти, дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳри ҳисобланувчи Лоҳур шаҳрининг 10 та туманида БАА ёрдамида булутларни тўйинтириш усули орқали сунъий ёмғир ёғдирилган.
Покистон тарихида илк бор ўтказилган тажриба шаҳар ҳавоси ифлосланишининг хавфли даражасига қарши курашишга қаратилган новаторлик қадами бўлди.
«Лоҳурнинг камида 10 та туманида ёмғир томчилаб турди», — деган Панжоб бош вазири Муҳсин Нақвий мамлакатдаги биринчи синов тажрибасидан сўнг журналистларга.
Нақвийнинг таъкидлашича, Лоҳур дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳар ҳисобланади, жумладан тажриба ўтказилган кунда ҳам шундай бўлган. Вазирнинг айтишича, ҳокимиятдагилар 15 км радиусда сунъий ёмғир таъсирини кузатиб туришган. Шунингдек, тажриба Бирлашган Араб Амирликлари ёрдамида ўтказилганини ҳам таъкидлаган.
БААдан келган махсус жамоа сунъий ёмғир ёғдиришни икки ҳафта кутишига тўғри келган. Ўтган шанбада булутларни тўйинтириш учун 48 та ракета учирилган.
Булутларни ёмғирга тўйинтириш учун кумуш йодид, сариқ туз булут ичида ацетон билан бирикиб, ёмғир томчиларини ҳосил қилади.
Нақвий жамоатчиликни сунъий ёмғир мутлақо зарарсиз эканига ишонтирган ва БААда йилига 1000 марта шундай жараён ўтказилиши, худди шундай технологиялардан АҚШ ва бошқа давлатларда ҳам фойдаланилишини мисол келтирган.
Лоҳур шаҳрида ҳаво сифати ифлосланиши сўнгги бир неча ҳафтадан буён кузатилмоқда. Маҳаллий расмийлар корхоналарни эртароқ ёпиш, мактабларга ҳафтада қўшимча икки кун таътил бериш каби тактикалардан фойдаланиб кўрди, бироқ бу усулларнинг нафи тегмаган.
Покистон ҳукумати саноат газли чиқиндилари, ғишт пиширувчи хумдонлар ва транспорт воситаларидан ажралиб чиқаётган газларни ҳаво ифлосланишининг асосий сабаблари сифатида келтиради. Шунингдек, Панжоб вилояти марказий қисмида турли экинлардан ҳосил олингач, поялар ёқиб юборилиши ва оддий чиқиндилар ҳам ҳаво сифатига салбий таъсир ўтказиши қайд этилган.
Нақвийнинг сўзларига кўра, яқин ҳафталар ичида шаҳарда чивинларга қарши миноралар ўрнатилади, сунъий ёмғир ёғдириш ҳолатлари ҳам кўпайтирилади.
Оқ смог марказий Панжоб вилоятининг камида 10 та туманини қамраб олган. Жумладан 13 миллионга яқин киши истиқомат қилувчи пойтахт Лоҳур шаҳрини ҳам.
Дунёда ажралиб чиқаётган углерод қўшоксиди — CO2 даражасининг 1 фоиз улуши Покистон ҳиссасига тўғри келади. Бироқ мамлакат иқлим ўзгариши олдида энг ожиз мамлакатлар ўнлигига киради.
Мавзуга оид
15:29 / 20.11.2024
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024