Уй сотиш ҳақида интернетда мустақил эълон бериш тақиқланиши мумкин
Давактив томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, фуқароларга ўз уйини сотиш учун интернетда мустақил эълон бериш тақиқланиши мумкин. Ушбу хизмат фақат риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар орқали амалга оширилиши таклиф қилинмоқда.

Фото: Shutterstock
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Риелторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, фуқароларга ўз уйини сотиш учун интернетда мустақил эълон бериш тақиқланиши мумкин. Ушбу хизмат фақат риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар орқали амалга оширилиши таклиф қилинмоқда.
«Жисмоний ёки юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш ва эълонлари, шу жумладан бутунжаҳон ахборот тармоғи интернетда ёки ижтимоий тармоқлар саҳифаларида жойлаштириладиганлари, кўчмас мулк мулкдорлари томонидан фақат риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар орқали бепуллик асосида амалга оширилади», дейилади қонун лойиҳасининг 27-моддасида.
Аввалроқ, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров қурилиш, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги айрим тўловларни фақат банк карталари орқали амалга ошириш амалиётини жорий қилиш юзасидан ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02 / 08.06.2025
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49 / 08.06.2025
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39 / 08.06.2025
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04 / 08.06.2025
Мавзуга оид

12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди

14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?

20:52 / 20.05.2025
«Credit House» ишида 182 млрд сўм зарар аниқланди

09:18 / 19.05.2025