Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти кенгаши раиси бўлган Шуҳрат Дўсбеков Бекобод тумани ҳокими сифатида иш бошлади. Собиқ ҳоким Шуҳрат Мирзаев коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида қўлга олинганди. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент вилоятида халқ депутатлари Бекобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди. У ўз сўзида туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга доир долзарб масалаларга тўхталди.
Зойир Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига Шуҳрат Дўсбеков номзодини тавсия қилди. У халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.
Шуҳрат Дўсбеков 1980 йилда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
У фаолияти давомида Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Бекобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан олдин Бекобод тумани собиқ ҳокими Шуҳрат Мирзаев жиноят ишида гумонланаётгани хабар қилинганди.
Kun.uz манбасига кўра, у коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида қўлга олинган. Ҳокимга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига шу йил 7 августда тайинланганди. Унгача «Қишлоққурилишбанк» Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп урушни тўхтатиш ҳақида Путин билан телефон орқали гаплашишини айтди
Жаҳон | 21:30
-
Ўзбекистонда миллионлаб ёшларни бирлаштираётган йирик фестивал ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 21:02
-
«Янги дарахт – янги нафас» республика экочемпионати ўтказилади
Ўзбекистон | 21:00
-
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
Жаҳон | 20:30
Мавзуга оид

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

09:13 / 14.02.2025
Бекободда табиатга 100 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

12:43 / 06.09.2024
Бекободда иш вақтида вафот этган “электросет” ходими учун 340 млн сўм ундириб берилди

18:36 / 13.08.2024