Жаҳон | 16:59 / 28.12.2023
13441
6 дақиқада ўқилади

Феодосияга ҳужум оқибатлари ва Бахмут атрофидаги шифокорлар ҳаёти. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 672-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украинада Запорижжя областида россиялик ҳарбийлар украиналик асирларни отиб ташлагани айтилаётган видео юзасидан текширув ишлари бошланди. Бу видео қачон олингани аниқ эмас.
  • Украинада суд «ДХР» раҳбари Денис Пушилинни сиртдан 15 йилга озодликдан маҳрум этди. Унга Украина ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш ва коллаборационлик фаолияти айби қўйилган.
  • Astra манбаси тасдиқлашича, «Новочеркасск» десант кемасига зарбадан кейин 33 нафар денгизчи бедарак йўқолган. Қрим раҳбари Сергей Аксенов портга ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва икки киши яралангани тўғрисида хабар берганди. Улар денгизчи ёки тинч аҳоли вакиллари бўлганига аниқлик киритилмаган. РФ мудофаа вазирлиги йўқолганлар юзасидан ҳеч қандай баёнот бермаган.
  • Евроиттифоқ Венгриянинг розилигисиз ҳам Украинага 20 миллиард евролик ёрдам ажратиш йўлини ишлаб чиқмоқда.
  • Россия адлия вазирлиги «Служба поддержки», «Настояшчая Россия» ҳамда «Суриштирувчи журналистлар глобал тармоғи — ГИЖН»ни «исталмаган ташкилотлар» реестрига қўшди.
  • Украина Shahed типидаги дронларни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб хабар берган мамлакат Стратегик саноат вазирлиги раҳбари Олександр Камишин.

Кун кадри. Феодосия портида чўкиб кетган «Новочеркасск» десант кемаси

Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлиги 26 декабр куни украин авиацияси Феодосияга ҳужум вақтида қанотли ракеталар билан РФ Қора денгиз флотининг «Новочеркасск» йирик десант кемасини портлатиб юборгани ҳақида хабар қилди. РФ мудофаа вазирлиги кема «Украина қуролли кучлари зарбасини қайтариш чоғида шикастлангани» ҳақида хабар берган. Зарбадан кейин олингани айтилган фотосуратларда кема қарийб тўлиқ чўкиб кетгани акс этган. Шунингдек, унинг яқинида турган Т-43 «УТС-150» классидаги ўқув-машғулот кемаси ҳам қисман чўккан.

Astra телеграм-канали ўз манбасига таяниб ёзишича, камида 33 денгизчи бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Нашр маълумотига кўра, 26 декабрга ўтар кечаси ҳужум вақтида кемада 77 денгизчи бўлган. Бедарак йўқолганлардан ташқари, 19 нафар денгизчи турли даражада тан жароҳатлари олган. «Новочеркасск» кемасида хизмат қилган ва омон қолганлардан бирининг айтишича, ҳужум вақтида бортда муддатли хизмат асосида чақирилганлар, шунингдек шартнома асосида хизмат қилувчилар бўлган. У қурбонлар орасида ёш чақирилувчилар ҳам борлигини тасдиқлаган.

Феодосия портида россияликлар десант кемасига ҳужум оқибатлари
Maxar Technologies / AP / Scanpix / LETA

Одесса ва Херсон ўққа тутилиши оқибатлари

26 декабр куни кечқурун РФ кучлари Херсондаги темирйўл вокзалини ўққа тутди, бу вақтда у ерда эвакуация поезди турганди. У орқали 140 киши Херсондан Киевга юборилиши керак эди. Зарбадан кейин одамлар бошқа поездда Миколайивга юборилди. Украина ички ишлар вазири Игор Клименконинг хабар беришича, эвакуация вақтидаги ҳужум оқибатида полиция лейтенанти ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган, жумладан икки полициячи ҳам.

27 декабрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар дронлар билан Одессага ҳужум қилди. Шаҳар мудофаа кучлари област ҳудудида, шунингдек қўшни Миколайив ва Винница областлари осмонида 17 дронни уриб туширган. Одесса шаҳри ва областига ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган, дея хабар берган Жануб мудофаа кучлари. Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбари аниқлик киритишича, 35 ёшли эркак ҳалок бўлган, икки киши яраланган: 37 ёшли аёл ва 17 ёшли ўсмир. Жабрланганлар кўп сонли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Одесса яқинидаги посёлкада дронлар ҳужумидан кейинги манзара
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Херсон аҳолиси вакиллари ҳужум жойи яқинида
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон вокзали биносида россияликлар дрони ҳужуми оқибатларини бартараф этаётган ишчи
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Херсонда ҳужум жойини осколкалардан тозалаётган ишчи
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин шифокорлари

 

Украиналик ҳарбий Бахмут яқинидаги позицияда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

 

Бахмут томон кетаётган украиналик ҳарбийлар
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Бахмут яқинида украиналик шифокорлар ярадорга ёрдам кўрсатмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Врач Мария, ҳамшира Катерина ва медбрат Вадим Бахмут яқинидаги ярадорларни қабул қилиш пунктидаги танаффус вақтида
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Мавзуга оид