Жаҳон | 12:50 / 20.09.2024
3678
3 дақиқада ўқилади

ХЭА: Қиш Украина учун жиддий синов бўлади

Халқаро энергетика агентлиги ҳисоботига кўра, жорий қишда Украинанинг энергия таъминоти тақчиллиги олти гигаваттга етиши мумкин, бу Даниянинг йиллик энг юқори талабига тенг.

Фото: Eugen Kotenko/NurPhoto/IMAGO

Келгуси қиш Украина энергетика инфратузилмаси учун Россиянинг мамлакат энергетика объектларига давом этаётган ҳужумлари туфайли энг жиддий синов бўлади. 19 сентябр, пайшанба куни Брюсселда тақдим этилган Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) ҳисоботига кўра, қишда энергия таъминоти тақчиллиги олти гигаватт (ГВт)га етиши мумкин, бу Даниянинг йиллик энг юқори талабига тенг.

ХЭА ҳисоботига кўра, 2022 ва 2023 йилларда Украинанинг электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати қарийб ярми Россия кучлари томонидан босиб олинган, вайрон қилинган ёки жиддий шикастланган. Агентлик Европа давлатларини Киевни шикастланган энергетика объектларини тиклаш учун зарур асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлашга ҳамда жорий қиш мавсумида Украинага электр ва газ етказиб беришни кўпайтиришга чақирди.

Евроиттифоқ қишга тайёргарлик учун Киевга 160 млн евро ажратади

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга қишга тайёргарлик кўриш учун қўшимча 160 миллион евро ажратишга ваъда берди. «Биз чироқларни ёқиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Қиш яқинлашар экан, украиналикларга исиниш ва иқтисодиётни сақлаб қолишга ёрдам беришимиз керак», деди у Брюсселдаги чиқишида.

Украинага ажратилган 160 миллион евронинг 60 миллиони иссиқлик марказлари қурилиши ва бошқа гуманитар эҳтиёжларга, қолган 100 миллиони эса Россия ҳужумлари натижасида шикастланган иссиқлик электр станцияларини тиклаш ва Украинада янги қуёш электр станцияларини ўрнатишга сарфланади. Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу маблағлар бир қисми Россиянинг Европа Иттифоқи ҳудудида музлатилган активлари ҳисобидан молиялаштирилади. Шу билан бирга, ХЭА маълумотларига кўра, Украина энергетика инфратузилмасини тўлиқ тиклаш ва модернизация қилиш учун камида 30 миллиард доллар керак бўлади.

Молдова энергия хавфсизлиги ҳам хавф остида

Украинанинг 2024 йил охирида ўз ҳудуди орқали Россия газининг транзитини тўхтатиш нияти Молдовага газ ва электр энергияси етказиб бериш масаласида ноаниқликни келтириб чиқармоқда. Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, Кишинёв Россия Федерациясидан газ олишдан бош тортди, аммо Россиянинг «Газпром» компанияси Молдовани электр энергиясининг катта қисми билан таъминлайдиган Днестбўйига газ етказиб беришда давом этмоқда. Шу муносабат билан ХЭА мамлакатни минтақавий энергетика тизимининг барқарорлигини ошириш учун европалик қўшнилари билан энергетика алоқаларини фаолроқ мустаҳкамлашга чақирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда