Ўрмон фонди ерлари E-ijara орқали ижарага берилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 январдан:
ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш E-ijara ахборот тизими орқали амалга оширилади;
ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ер участкаларини E-auksion платформаси орқали ижарага беришда қуйидаги ҳолларда ижара тўловининг «нол» ставкаси қўлланилади, бунда:
ўрмон фондининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ер участкалари ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги экинлари ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш учун – 3 йил давомида;
ўрмон фондининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ер участкалари ўзлаштирилиб, ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) ва тез ўсувчи дарахтлар (павлония, терак ва бошқа) плантацияларини барпо этиш учун – 5 йил давомида;
ўрмон фондининг чўл ҳудудларида жойлашган, сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ер участкалари ўзлаштирилиб, чўл ва яйлов ўсимликлари (саксовул, черкез, қандим, қорабуроқ ва бошқа) плантацияларини барпо этиш учун – 10 йил давомида.
2024 йил 1 июлга қадар ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш бўйича амалдаги барча шартномалар Кадастр агентлиги органларида рўйхатдан ўтказилади, бунда жисмоний шахслардан ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.
Рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар бекор қилиниб, ер участкалари онлайн-аукционга чиқарилади.
Ўрмон фонди ер участкаларини электронь онлайн-аукцион орқали ижарага беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Ўрмон фонди ерлар 3 йилдан 49 йилгача қуйидаги мақсадлар ва ўлчамларда ижарага берилади:
ўрмон барпо қилиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача;
мевали ва ёнғоқ мевали дарахтзорлар барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача;
мевали ва манзарали кўчат етиштириш учун–0,1 гектардан 2 гектаргача;
тез ўсувчи дарахт плантацияларини барпо этиш учун – гектардан 10 гектаргача;
қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун –0,1 гектардан 10 гектаргача;
доривор ўсимликлар маданий плантацияларини барпо этиш учун – 1 гектардан 20 гектаргача;
асаларичилик фаолияти учун – 0,01 гектардан 2 гектаргача;
балиқчилик фаолияти учун – 0,1 гектардан 5 гектаргача;
овчилик фаолияти учун –0,1 гектардан 2 гектаргача (овчиларни қабул қилиш пункти учун);
лимонарий ва иссиқхоналар ташкил этиш учун –0,1 гектардан 2 гектаргача;
экологик туризм, рекреация, соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканлари фаолияти учун (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик шарти билан) – 0,01 гектардан 2 гектаргача.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди

16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

10:41 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 153 млн доллар қийматдаги лойиҳани ишга туширади

11:59 / 01.04.2025