Жаҳон | 15:38 / 28.12.2023
11884
1 дақиқада ўқилади

Россия собиқ депутатни халқаро қидирувга берди

Анастасия Брюханова олти ой олдин Россияда федерал қидирувга берилган эди. Энди Россия ҳукумати Давлат думаси депутатлигига собиқ номзодни халқаро даражада қидирмоқда. 

Анастасия Брюханова Фото: Ирина Бужор / Коммерсантъ

Москванинг Шчукино тумани собиқ муниципал депутати, Россия армияси ҳақида «фейклар» тарқатишда айбланган Давлат думаси депутатлигига собиқ номзод Анастасия Брюханова халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда 28 декабр, пайшанба куни ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, ТАСС хабар қилди. 

Анастасия Брюхановага қарши жиноий иш унинг 2023 йил апрелида YouTube’да The New York Times газетасининг Киев яқинидаги Буча шаҳрида тинч аҳолини ўлдиришда россиялик ҳарбийлар иштироки ҳақидаги суриштируви юзасидан эълон қилган видеоси туфайли очилган эди. 

Июн ойида Брюханова федерал қидирувга берилди, бир ой ўтиб эса Москва суди уни теракт ҳақида ёлғон хабар берганликда айблаб, сиртдан ҳибсга олди. 

Россиянинг Украинадаги кенг миқёсли ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан сўнг, Анастасия Брюханова Россияни тарк этган. 

Мавзуга оид