Ўзбекистон | 07:40 / 28.12.2023
3636
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Ню-Йорк йўналиши бўйича авиарейс 6 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Бунга техник ишлар бажарилиши ва ҳаво кемаси режалаштирилган вақтда учишга тайёр эмаслиги сабаб бўлган.

Фото: Kun.uz

2023 йил 28 декабр куни HY101/102 Тошкент – Ню-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича қатнов 6 соат-у 20 дақиқага кечиктирилди.

Uzbekistan Airways хабарига кўра, бунга техник ишлар бажарилиши ва ҳаво кемаси режалаштирилган вақтда учишга тайёр эмаслиги сабаб бўлган.

Рейс қуйидаги ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

HY101 қатнови
Тошкентдан жўнаб кетиш - соат 13:00 да, маҳаллий вақт;
Ню-Йоркка етиб келиш - соат 16:10 да, маҳаллий вақт;

HY102 қатнови
Ню-Йоркдан жўнаб кетиш - соат 17:45 да, маҳаллий вақт
Тошкентга етиб келиш - соат 15:45 да (эртаси куни), маҳаллий вақт

Авиакомпаниянинг техник хизмати мутахассислари ҳаво кемасини режалаштирилган парвозга тайёрлаш бўйича барча зарур ишларни олиб бораётгани айтилади.

Мавзуга оид