Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент — Ереван авиарейси қайта тикланиши мумкин
Тошкент ва Ереван ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар сўнгги ўн йилликлардан сўнг 2026 йил май ойида қайта йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Фото: UZBEKISTAN AIRPORTS
Маълум қилинишича, мазкур йўналишда мунтазам йўловчи рейслари ҳафтасига бир марта Boeing 737 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Янги авиақатнов очилиши Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги туристик ҳамда бизнес алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Шунингдек, бу икки мамлакат фуқаролари учун саёҳат имкониятларини кенгайтиради.
Аввалроқ ушбу йўналиш бўйича йўловчилар Москва, Истанбул ёки Тбилиси орқали трансфер билан парвоз қилишга мажбур эди.
Маълумотларга кўра, мазкур йўналишда ташувчи сифатида Еревандаги Звартноц халқаро аэропорти базасида фаолият юритувчи «Ширак Авиа» авиакомпанияси иштирок этади. Авиакомпания 2019 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва Boeing 737 оиласига мансуб самолётлар билан халқаро рейсларни амалга ошириб келади.
Мавзуга оид
19:57 / 18.03.2026
19 мартдан Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги мунтазам рейслар тикланади
23:12 / 28.02.2026
“Қайноқ нуқта”га айланган Яқин Шарқ: юзлаб рейслар бекор қилинди
13:55 / 28.02.2026
Эрон ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилди
10:40 / 28.01.2026