Xiaomi SU7 электромобили расман тақдим этилди
Компания смартфонлар бозорини қандай эгаллаган бўлса, электромобил бозорида ҳам шундай муваффақият қозонмоқчи.
28 декабр куни Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг илк SU7 электромобилини расман тақдим этди. Унинг тасвирлари илгари интернетда пайдо бўлган эди.
SU7 беш ўриндиқли седан бўлиб, давлатга тегишли Beijing Automotive (BAIC) билан ҳамкорликда яратилган. Модел номидаги ҳарфлар «Speed Ultra» деган маънони англатади.
Модел иккита версияда ишлаб чиқарилади:
- Xiaomi SU7: 299 от кучига эга битта двигателли, 100 км/соат тезликка 5,28 сонияда эришади, максимал тезлиги 210 км/соат, тўлиқ қувватда 668 км масофани босади.
- Xiaomi SU7 Мах: иккита 673 от кучига эга двигателли, 100 км/соат тезликка 2,78 сонияда эришади, максимал тезлиги 265 км/соат, тўлиқ қувватда 800 км масофани босади.
Электр қуввати Хитой бозори етакчилари Contemporary Amperex Technology ва BYD аккумуляторлари билан таъминланади. Тезкор қувватлантириш имконияти бор: 220 км масофани босиб ўтиш учун 5 дақиқа, 510 км учун эса 15 дақиқа кифоя қилади.
Барча электроника HyperOS тизимида ишлайди, у Xiaomi смартфонлари билан интеграциялашган.
Салондаги асосий мултимедиа экрани диагонали 16,1 дюйм ва ўлчами 3К. Рул чамбараги орқасида қўшимча 7,1 дюймли дисплей ҳам мавжуд. Орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун Xiaomi Pad ва iPad учун қулай ўрнатиш мосламалари мавжуд.
Xiaomi компанияси 15-20 йил ичида электромобиллар бозорида етакчига айланишга, шунингдек, Tesla ва Porsche билан рақобатлашишга умид қилмоқда.
Компания ҳозирча нархлар ва сотувнинг бошланиш санасини ошкор қилмади.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
19:39 / 29.10.2024
Apple М4 чипли янги iMac компютерини тақдим қилди
18:50 / 21.10.2024
Навоийда ҳаводан сув олувчи ускуна синовдан муваффақиятли ўтказилди
22:25 / 20.10.2024