Ўзбекистон | 14:56 / 30.12.2023
7315
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекцирк»ни давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш режалаштириляпти

"Маданият ташкилотларига замонавий менежмент тизимини жорий этиш ҳамда маданий хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликда маданият ташкилотларига замонавий менежмент тизимини жорий этиш ҳамда маданий хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.

Бунда:

  • маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида ноу-хау лойиҳаларни амалга ошириш учун консультантларни жалб қилиш;
  • маданият соҳасига тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда ижтимоий объектлардан кенг ва самарали фойдаланиш имкониятларини тадбиркорлик субъектлари орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда «Маданият ва санъат тадбиркорлари» билан учрашувларини ташкил этиш;
  • маданият ва санъат соҳаси вакилларининг квалификациясини ошириш юзасидан семинар тренинглар ташкиллаштириш;
  • хорижий давлатларнинг маданият ва санъат соҳасидаги инновацион лойиҳалари ҳамда илғор тажрибаларини ўрганиш.

Маданият вазирлиги:

  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда маданият ва санъат соҳасидаги объектларга халқаро молиявий институтларнинг грант маблағларини жалб қилиш чорасини кўради;
  • «Ўзбекцирк» давлат муассасасини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш бўйича хорижий консултантларни жалб қилиш ишларини президентнинг «Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданият соҳасига тадбиркорларни жалб қилиш ҳамда ижтимоий объектлардан кенг ва самарали фойдаланиш имкониятларини тадбиркорлик субъектлари орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда «Маданият ва санъат тадбиркорлари» билан учрашувларини ташкил этади.

Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданият ва санъат соҳасидаги объектларни хатловдан ўтказади.

Маданият вазирлиги тасарруфидаги маданият ва санъат соҳасидаги объектлар ҳамда бўш ер майдонларининг тадбиркорлик субъектлари томонидан ноқонуний эгалланган қисмларини Маданият вазирлигига қайтариш чораларини кўради.

Мавзуга оид