Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педагогларга малака тоифаларини беришнинг янги тартиби белгиланди
Малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда педагогик маҳорати баҳоланади.
Фото: oyina.uz
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагогларига малака тоифалари беришнинг янги тартиби белгиланди.
2023 йил 29 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 692-сон қарори тасдиқланди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.
Бунда:
малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда педагогик маҳорати баҳоланади;
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:19 / 20.04.2026
Зўравон педагогларга чеклов: улар 1 йил таълим тизимига ишга киролмайдиган бўлади
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
15:39 / 12.03.2026
Педагоглар учун ҳар йиллик мажбурий тиббий кўрик жорий этилиши мумкин
14:37 / 16.02.2026