Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 1 январга ўтар кечаси мигрантлар оммавий равишда ушланди - ОАВ
«Фонтанка» газетасининг ёзишича, бир кечада шаҳар марказидан Петербург полиция бўлимларига 3 мингга яқин хорижлик фуқаролар етказилган.
Москва ва Санкт-Петербургда 1 январ, душанбага ўтар кечаси полиция мигрантларга қарши рейдлар уюштирди. Бу ҳақда рус тилидаги ОАВ ва Telegram-каналлари хабар бермоқда.
The Moscow Times газетасининг ёзишича, Россия Федерацияси пойтахтидаги тадбирларда полиция қўшни давлатлардан келган хорижликларни «маълумотлар базасидан ҳуқуқбузарликларни қидириш» баҳонаси билан қўлга олиб, автозакларда олиб кетган. Sota Telegram-каналига кўра, ҳатто қор бобо кийимидаги эркак ҳам ушланган: «У тожикистонлик бўлиб чиқди».
«Бумага» онлайн-нашри хабар беришича, худди шундай ҳолат Санкт-Петербургда «Гостиный двор» ва «Адмиралтейская» метро бекатлари яқинида содир бўлган, «Гостиный двор» бекатида эса қўлга олишлар анча кенг кўламда амалга оширилган.
«Фонтанка» онлайн-нашри 1 январга ўтар кечаси Санкт-Петербургнинг марказий қисмидан полиция бўлимларига жами 3000 га яқин хорижлик фуқаролар олиб келинганини таъкидламоқда. «Етказилганларнинг 600 дан ортиғи турли хил миграция қонунчилигини бузган ҳолда Россияда бўлган. Уларнинг барчасига маъмурий баённома шаклида «совғалар» топширилди. Юздан ортиқ одам Россия Федерациясидан чиқариб юборилиши мумкин», - дея аниқлик киритади нашр.

Москва ва Санкт-Петербургда ўтган йил 1 январга ўтар кечаси ҳам мигрантларга қарши оммавий рейдлар бўлиб ўтганди, деб эслатади The Moscow Times. Газета ҳуқуқ фаоли Валентина Чупикнинг сўзларидан иқтибос келтирган, унга кўра, «2023 йил ёзи бошидан буён Россия хавфсизлик кучларига муҳожирлар ва яқинда Россия фуқаролигини олган шахсларни ҳарбий рўйхатга олиш учун қидириб топиш бўйича рейдлар ўтказиш буюрилган».



Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025