Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда Gentra трансформаторга урилиб, аҳолини чироқсиз қолдирди
Зарба кучли бўлгани учун бетон устунда турган трансформатор машина устига ағдарилган.
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Жиззах вилоятида Gentra машинаси трансформатор билан тўқнашган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2 январ куни тунда Шароф Рашидов тумани “Сўғдиёна” МФЙ ҳудудида содир бўлган.
Gentra машинаси ҳаракатланиб келиб йўл четига чиқиб кетган ва трансформатор ўрнатилган бетон устунга бориб урилган. Оқибатда, трансформатор ағдарилиб, машинани босиб қолган. Аҳолининг электр таъминоти узилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳодисадан сўнг воқеа жойига туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан захира трансформатори олиб келинган. Ҳозирда трансформаторни алмаштириш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026