Пойтахт бюджети тасдиқланди. Маблағ қаердан олиниб, қаерга сарфланади?
Тошкентнинг 2024 йилги бюджети 8,8 трлн сўм бўлиши кутиляпти. Асосий даромад манбайи – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 1,5 трлн сўм. Жами харажатларнинг қарийб ярми иккита йўналишга кетади: соғлиқни сақлаш бошқармасига – 2,1 трлн, иссиқлик таъминоти субсидияларига – 1,97 трлн. Ҳокимлик бу йил “Open budget”га маблағ ажратмади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 2023 йил 28 декабр кунги қарори билан, пойтахтнинг 2024 йилги бюджетини тасдиқлади.
Кенгаш мажлиси жонли эфирга узатилмади.
Бюджет қабул қилинишидан олдин унинг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун ҳам эълон қилинмади.
Расмийлар Тошкент шаҳри ялпи ҳудудий маҳсулоти 2024 йилда 7,1 фоиз, 2025 йилда 7,3 фоиз, 2026 йилда 7,5 фоиз ўсишини прогноз қилмоқда.
Даромадлар
Туманларни ҳисобга олмаганда пойтахт бюджетининг даромадлари 8 трлн 77 млрд сўм миқдорида прогноз қилинган. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 82 фоизга (4,4 трлн сўм), 2023 йилга нисбатан 25,9 фоизга (6,4 трлн сўм) кўп.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Тошкент шаҳри бюджети даромадларининг энг катта қисмини ташкил қилади – 1,53 трлн сўм.
Кейинги ўринлардаги йирик даромад манбалари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи (1,25 трлн сўм) ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (796 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи – 713 млрд сўм, айланмадан олинадиган солиқ – 712 млрд сўм, давлат божи – 606 млрд сўм, давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад – 394 млрд сўм, мобил алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи – 201 млрд сўм ва тамаки маҳсулотларидан олинадиган акциз солиғи – 90 млрд сўмни ташкил этади.
Бундан ташқари, республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратиладиган трансфертлар 514 млрд сўм бўлиши кўзда тутилган.
Ўтган йил билан таққосланганда, мобил алоқа хизматларидан акциз солиғи бўйича тушумлар қарийб 2,5 баробарга, давлат ташкилотларининг соф фойдасидан олинадиган даромадлар 2,4 баробарга, жисмоний шахслар учун даромад солиғидан тушумлар 2 баробарга кўпайиши прогноз қилинган.
Ўз навбатида, хусусийлаштиришдан келадиган даромадлар 3 баробардан кўпроққа, тамаки маҳсулотларидан олинадиган акциз солиғи 2 баробардан ортиққа, айланмадан олинадиган солиқ 10 фоизга камайиши кутилмоқда.
Туманлар кесимида энг катта даромадлар ва харажатлар прогнози Юнусобод туманига тўғри келмоқда – 174,5 млрд сўм. Энг ками Бектемир туманида – 67 млрд сўм.
Харажатлар
Тошкент шаҳар бюджетининг 2024 йилдаги жами харажатлари 8 трлн 77 млрд сўмни ташкил этиши режа қилинган.
Умумий харажатларнинг сезиларли қисми иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарни қоплашга йўналтирилади – 1,97 трлн сўм. Бу 2023 йилда белгиланган прогноздан (1,6 триллион сўм) 22,8 фоизга, 2022 йил прогнозларидан (732 млрд сўм) 2,7 баробарга кўп.
Жорий йилда жамоат транспортининг брутто шартномаси асосида кўрсатиладиган хизматлар учун субсидиялар бўйича 1 трлн сўм, метрополитенда аҳолига чекланган тарифларда хизмат кўрсатиш натижасида кўриладиган зарарни қоплашга 576 млрд сўм (2023 йилда – 142 млрд сўм) ажратилади.
2024 йилда пойтахт бюджетидан кредит ва қарзларни қайтаришга жами 480,4 млрд сўм харажат қилинади. Бу ўтган йилдагидан 27,2 фоизга кўп. Жумладан, ташқи қарз бўйича тўловлар – 232 млрд сўм, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қайтариш учун маблағлар – 235 млрд сўм, чет эл кредитларини қоплаш бўйича маблағлар – 13 млрд сўм.
Ўз навбатида, пойтахт Соғлиқни сақлаш бошқармасига – 2,1 трлн сўм, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига – 486 млрд сўм, Ободонлаштириш бошқармасига – 475 млрд сўм йўналтирилиши кутилмоқда. Шунингдек, кўп қаватли уйлардаги лифтларни таъмирлаш ва янгилашга – 143 млрд сўм сарфланади.
Жорий йилда пойтахт бюджетидан “Очиқ бюджет” лойиҳалари (Open budget) учун маблағ ажратилмаган. 2023 йилда бунинг учун 286 млрд сўм харажат кўзда тутилган эди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17
-
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди
Фан-техника | 20:05
-
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди
Жамият | 19:45
-
Маск Трампни обрўсизлантирувчи постини ўчириб ташлади
Жаҳон | 19:30
Мавзуга оид

20:17
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?

10:06
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди

15:34 / 05.06.2025
Тошкент метрополитени 6 июнь куни соат 3:00 дан 10:00 гача бепул ишлайди

22:38 / 03.06.2025