Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова суви нархи ошди
Қорақалпоғистонда 1 метр куб ичимлик суви нархи аҳоли учун 2900 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5700 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, оқова суви нархи ҳам ошди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси томонидан республикада ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра 2024 йилнинг 15 январидан Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлар бўйича қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:
Ичимлик суви:
- аҳоли учун -1 м3 — 2900 сўм (аввалги нарх 1850 сўм);
- бюджет ташкилотлари учун — 1 м3 — 5700 сўм (ҚҚСсиз) (аввалги нарх 3695 сўм);
- улгуржи истеъмолчилар учун — 1 м3 — 5700 сўм (ҚҚСсиз) (аввалги нарх 3695 сўм);
Оқова сув хизмати учун:
- аҳоли учун — 1 м3 — 1400 сўм (аввалги нарх 1100 сўм);
- бюджет ташкилотлари учун — 1 м3 — 2800 сўм (ҚҚСсиз) (аввалги нарх 3136 сўм);
- улгуржи истеъмолчилар учун — 1 м3 — 2800 сўм (ҚҚСсиз) (аввалги нарх 3136 сўм).
Қайд этилишича, ўтган уч йилда Қорақалпоғистонда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 61,5 фоиздан 70,5 фоизга, канализация қамрови 5,4 фоиздан 5,6 фоизга етказилган.
Шунингдек, келгуси беш йилда республикада марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70,5 фоиздан 89,7 фоизга, канализация қамрови эса 5,6 фоиздан 24,6 фоизга етказилиши режалаштирилган.
«Бунинг учун барча манбалар ҳисобидан 5,9 триллион сўм эвазига, 3,192 километр ичимлик суви ва 438,6 километр канализация тармоғи, шунингдек, 179 та сув иншооти қуриш ва реконструкция этилиши белгиланган», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:32 / 08.09.2024
“Ўзсувтаъминот” муҳим эслатма билан чиқди
22:38 / 07.09.2024
Сувсиз Ўзбекистон. Эски мавзунинг янги тафсилотлари
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
18:44 / 05.08.2024