Ўзбекистон | 12:04 / 04.01.2024
17551
1 дақиқада ўқилади

МИБга қўшимча 230 та давлат ижрочиси штат бирлиги ажратилади

Уларнинг асосий фаолияти болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади. Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни сотиш аутсорсингга берилади.

Фото: Мажбурий ижро бюроси

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

2024 йил 1 мартгача ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартиби ишлаб чиқилади.

Мажбурий ижро бюросига асосий фаолияти вояга етмаганлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча 230 та давлат ижрочиси штат бирлиги ажратилади.

Марказий аппаратнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси таркибида Мониторинг маркази ташкил этилади.

Марказий аппаратда Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш бўлими, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш шуъбаси ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид