Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядан қурол экспорти рекорд даражага етди
Германия қуролларининг асосий олувчи мамлакати Украина бўлиб, у ерга 2023 йилда 4,44 миллиард евролик қурол юборилган.
Германия Иқтисодиёт вазирлиги 4 январ, пайшанба куни маълум қилишича, 2023 йилда Германия қурол экспорти рекорд даражадаги 12,2 миллиард еврога етди – бу Берлин ҳукумати рухсат берган маблағдир. Германиядан асосий қурол-яроғ олувчи давлат - 4,44 миллиард еврога тенг миқдорда - Украина бўлди.
Шунингдек, Германия ҳукумати ҳарбий қуролларни 6,44 миллиард еврога ва бошқа турдаги қуролларни 5,76 миллиард еврога сотишни маъқуллагани (хусусан, зирҳли транспорт воситалари ҳам шу тоифага киради) таъкидланган. Норвегия немис қуролларини қабул қилиш ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Умуман олганда, тасдиқланган экспорт қийматининг қарийб 89 фоизи (10,84 миллиард евро) Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари ёки НАТО аъзоларига тенглаштирилган мамлакатлар (бу гуруҳдан Япония, Швейцария, Австралия ва Янги Зеландия жой олган), шунингдек, Жанубий Корея, Сингапур ва Украина ҳиссасига тўғри келади.
Қурол экспортининг қолган ҳажми учинчи давлатлар деб аталадиган мамлакатлар томонидан олинган. Буларга, масалан, Исроил, Бирлашган Араб Амирликлари ёки Саудия Арабистони киради.
Дастлабки маълумотлар ҳам рекорд даражада эди
Аввалроқ, 27 декабр куни Германия қурол экспорти ҳажми Германиянинг бутун тарихида тарихий максимал даражага етгани ва ҳукумат экспортга рухсатномаларни 2022 йилга нисбатан 40 фоизга кўп бергани ҳақида хабар қилинганди, бироқ бошқа умумий миқдор тилга олинган эди - 11,7 миллиард евродан ортиқ. Бунинг сабаби - аввал эълон қилинган рақамлар декабр ойининг иккинчи ярмига оид маълумотларни ҳали қамраб олмаган.
Қурол экспорти бўйича аввалги максимал кўрсаткич – 9,4 миллиард еврога 2021 йилда эришилган эди. 2022 йилда экспорт ҳажми бироз қисқарди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.02.2026
Хорижлик фуқаро далада отган қурол олиб қўйилди
12:05 / 11.02.2026
АҚШ Европадан Украина учун янги қурол харидларини кутмоқда
07:50 / 07.01.2026
Инфографика: сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга давлатлар
18:10 / 15.12.2025