16:19 / 05.01.2024
21689

Қўқонда йўлнинг қатнов қисмига стол қўйиб овқатланган блогер жаримага тортилди

Қоидабузарга МЖтКнинг иккита моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун чора кўрилган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида блогер йўлнинг қатнов қисмида стол-стул қўйиб овқатланаётгани акс этган видео тарқалди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, қоидабузаликлар содир этган блогерга қонуний чора кўрилган.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 2 январ куни содир бўлган. Блогер йўлнинг қатнов қисмига стол-стул қўйиб овқатланган.

У йўлдан ўтиб кетаётган ҳайдовчиларга бирга чой ичишни ҳам таклиф этган ва жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Қайд этилишича, блогерга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 138-моддасида (пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Top