Жаҳон | 15:59 / 05.01.2024
13155
4 дақиқада ўқилади

Украина танкчилари Авдийивка яқинида янги жангларга тайёрланмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 680-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия мудофаа вазирлиги Қрим устида ўнта авиация ракетаси уриб туширилганини маълум қилди. Севастополда ракета парчалари тушиши оқибатида бир киши жароҳатланган. Украина қуролли кучлари эса РФ қўшини қўмондонлик пунктига зарба берилганини айтмоқда.
  • Украина разведкаси Челябинскдаги ҳарбий аэродромда ўтказилган «махсус амалиёт» вақтида Су-34 бомбардимончи самолётига ўт қўйиб юборилганини маълум қилди.
  • The Wall Street Journal нашри Россия кичик масофага ҳаракатланувчи баллистик ракеталар харид қилиш бўйича Эрон билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.
  • Россия қўшини Харкив ва Курахово бўйлаб ракета зарбалари йўллади.
  • Россия қўшини зарбаларидан кейин Кропивницкда энергетика инфратузилмасининг икки объекти шикастланган. Бир киши ҳалок бўлиб, яна саккиз киши яраланган.
  • Reuters хабарига кўра, россиялик ҳакерлар «Киевстар» оператори тизимига киберҳужумдан етти ой олдин — 2023 йил май ойидаёқ бузиб киришган.
  • АҚШ Путин Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бошлашга тайёрлигининг аломатлари йўқлигини маълум қилди.
  • Путин армияда хизмат қилиш бўйича шартнома имзолаган хорижликларни Россия фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонини имзолади.

Донбасс шимолидаги украин танкчилари

Украина ҚК 59-механизациялашган бригада жангчилари Донецк яқинидаги Авдийивка шаҳрини Россия босқини бошланганидан буён ҳимоя қилмоқда. Сўнгги ойларда РФ қуролли кучлари бу йўналишга йирик захираларни тўплади ва мустаҳкамланган шаҳарни қуршовга олишга уринмоқда. Аммо рус қўшини 59-бригаданинг шаҳар жанубидаги позицияларини ёриб ўта олмади.

Украинанинг 59-механизациялашган бригадаси танкчилари Донецк областидаги базасида 2023 йил 31 декабрга тайёрланмоқда. Бригада кўп ойлардан буён Авдийивкани ҳимоя қилмоқда.
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
59-механизациялашган бригада танк баталёнининг Авдийивка атрофидаги позициясига ўқ-дори етказилиши
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Марек исмли танкчи янги йил арафасида Авдийивка атрофида Т-64 танкига снарядларни юкламоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик танкчилар ёпиқ позициядан россияликларнинг Авдийивка атрофидаги позициясига ўт очишга тайёрланмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
59-бригада танкчилари Авдийивка яқинида, 2023 йил 31 декабр
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Т-64 танки учун мўлжалланган кумулятив снаряд кўтарган танкчи
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

«Тунги бўрилар» янги йил арчаси

Москвада «Тунги бўрилар» мотоклуби байк-марказидаги ҳарбий рамзлар билан ўтказилган янги йил арчаси. Суратда — танкчи «Емел» «Россия — сайёра печи» ёзувли печ устида акс этган
Александр Авилов / «Москва» агентлиги
«Тунги бўрилар» клуби байк-марказида уюштирилган арча байрамида «Ғалаба байроғи» нусхаси
Александр Авилов / «Москва» агентлиги
«Тунги бўрилар» клубининг байк-марказида уюштирилган арча байрамида Иккинчи жаҳон уруши даврига мансуб «Т-70» танки макети
Александр Авилов / «Москва» агентлиги
Қорбобо, Қорқиз ва Путиннинг сафдоши бўлган байкер Александр Залдастанов («Хирург») билан «Тунги бўрилар» клубининг милитар янги йил арчаси байрамида
Александр Авилов / «Москва» агентлиги

Мавзуга оид