Жаҳон | 11:23 / 06.01.2024
8213
2 дақиқада ўқилади

Беларуснинг Швециядаги элчиси Минскка маслаҳатлашувлар учун чақирилди

Швециянинг Беларусдаги муваққат ишлар вакили ҳам маслаҳатлашувлар учун чақириб олинди, деб хабар бермоқда мустақил матбуот Швеция ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Фото: AP

Швеция ва Беларус ўртасида дипломатик можаро келиб чиқди, шундан сўнг Беларуснинг Швециядаги элчиси Дмитрий Мирончик маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Минскка, Швециянинг Беларусдаги муваққат ишлар вакили Эва Сундквист эса Стокҳолмга чақириб олинди, деб хабар берди мустақил матбуот 5 январ, жума куни Швеция ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Бу аввалроқ Швециянинг Минскдаги элчихонасида ишлаган дипломат Кристина Юханссон 2023 йил ноябрида Швециянинг Беларус демократик ҳамжамияти хориждаги махсус вакили лавозимига тайинланганидан кейин содир бўлди. Тайинлов Минскда кескин реакцияга сабаб бўлди ва бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келди. 

Бундан ташқари, Минск расмийлари Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрёмнинг Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаяни 2020 йилда Беларусда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ҳақиқий ғолиби деб атаган баёнотидан норози. Александр Лукашенко бу сайловларда ғолиб деб эълон қилинганидан кейин Тихановская Беларусни тарк этди ва мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бошланди. 

ЕИ Беларус мухолифатига қўшимча 30 млн евро ажратди 

Ўтган йил декабр ойида Светлана Тихановская Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел билан учрашди, у аввалроқ Беларус фуқаролик жамияти ва демократик кучларига 30 миллион евро миқдорида қўшимча молиявий ёрдам ваъда қилган эди. «Бугунги эълонимиз билан биз 2020 йилдан бери 140 миллион евролик кўрсаткичга эришамиз», деди Боррел. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид