Намангандаги тунги клубда рўй берган жанжал ўлим билан якун топди
Икки йигитнинг ўзаро жанжали оқибатида 27 ёшли йигит вафот этган.

Фото: iStock
Наманган вилоятидаги тунги клубларда бирида икки йигитнинг жанжали ўлим билан якун топган. Бу ҳақда Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Ҳодиса бугун, 2024 йил 7 январь куни соат 5:00 лар атрофида Уйчи туманидаги Мустақиллик истироҳат боғи ичида жойлашган тунги клубда содир бўлган.
Уйчи тумани, “Қўрғонча” МФЙ ҳудудида жойлашган “Night Korol” номли тунги клубда, 2002 йилда туғилган С.М., таниши 1996 йилда туғилган М.А. билан жанжаллашиб қолган ва қўли билан уни юз соҳасига урган.
М.А. йиқилгач оёғи билан икки маротаба бош қисмига тепиб, оғир тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.
27 ёшли М.А. фуқаро С.А., томонидан туман марказий шифохонасига олиб келинган. Тез-тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, у шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро С.М.га нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39
-
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали бузиб ташланди
Жаҳон | 17:34
-
Келажакка тикилган сармоя: Олтиариқда янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон | 17:00
-
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди
Жаҳон | 16:51
Мавзуга оид

09:10 / 17.05.2025
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди

14:18 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Kun.uz танқид қилган масала бўйича қонун лойиҳаси тайёрлашни буюрди

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:42 / 17.04.2025