Андижон ва Фарғонада электробус ишлаб чиқариш бошланади
Фарғонада DongFeng Special Car компанияси билан ҳамкорликда йилига 1000 та, Андижонда Lanzhou Guangtong New Energy Automobile компаниялари билан ҳамкорликда 2000 та электробуслар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Хитойнинг DongFeng бош директори Ван Пэн билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, мавжуд эҳтиёжлар ва ҳаракат таркибини замонавий автобус ва микроавтобуслар билан янгилаш зарурати юзасидан фикр алмашилган.
DongFeng Special Car компанияси билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Фурқат туманида 2 босқичда, умумий қиймати 100 млн долларга тенг бўлган, йилига 1000 дона электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Lanzhou Guangtong New Energy Automobile раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, қиймати 100 млн долларлик икки томонлама меморандум имзолади.
Меморандумда йиллик қуввати 2000 та электроавтобус ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид

12:00 / 23.06.2025
Аэропортда танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс ушланди

13:09 / 21.06.2025
Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши мумкин

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

09:14 / 18.06.2025