Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung дунёдаги биринчи шаффоф MicroLED экранини тақдим этди
Дисплей ранглари жуда тиниқ ва бой экани, ҳавода сузаётган голограммага жуда ўхшашлиги таъкидланмоқда.
Фото: Samsung Electronics
Samsung компанияси CES 2024 кўргазмасида MicroLED технологиясига эга дунёдаги биринчи шаффоф экранни тақдим этди.
Компания стендга учта дисплейни жойлаштирди, улардан иккитаси қорайтирилган шиша, биттаси эса бутунлай шаффоф эди. Рангли ойналар фондаги барча нарсаларни ёпди, шунинг учун улар тасвирни томоша қилишга халақит бермади.

Барча экранлар тахминан 1 см қалинликда ва рамкасиз дизайнга эга. Дисплей ранглари жуда тиниқ ва бой. Уни кўрган журналистларнинг айтишича, у ҳавода сузаётган голограммага жуда ўхшайди.
Samsung компаниясининг фикрича, шаффоф MicroLED дисплейлар шаффоф OLED дисплейларга нисбатан анча ёрқин. Шунингдек уларга атроф-муҳит ёруғлиги камроқ таъсир қилади.
Компания вакили технология қачондан оммавий ишлаб чиқарилиши ҳақида маълумот бермади, бироқ, арзон нархга умид қилмаслик керак.
Ҳозир шаффоф бўлмаган MicroLED экранли ягона Samsung телевизорининг нархи 150 минг доллар ёки қарийб 1,9 млрд сўмга тенг.
Мавзуга оид
13:42 / 02.12.2025
Samsung ўзининг биринчи уч букланадиган Galaxy Z TriFold смартфонини тақдим этди
21:06 / 08.11.2025
Энг оммабоп ва осон бузиладиган пароллар рейтинги тузилди
22:27 / 01.11.2025
Смартфонлар бозорида 2025 йил етакчилари аниқланди
14:14 / 31.10.2025