Тадбиркорлик соҳасида айрим мажбурий талаблар бекор қилинмоқда
Ўзбекистон президентининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, фармонда қуйидагилар белгиланган:
а) 8 турдаги ҳужжат тўлиқ бекор қилинмоқда. Масалан, божхона ташувчиларини реестрга киритиш, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тўғрисида қарор;
б) 6 турдаги ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинмоқда. Хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда;
в) 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилмоқда. Булар турагентлик фаолияти, I тоифадаги (якка тартибдаги уй-жойлар) объектларнинг архитектура шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва юридик маслаҳатлар кўрсатиш фаолиятлари.
Тадбиркорларга 15,3 мингдан зиёд ушбу турдаги лицензия ва рухсатномалар берилган бўлиб, уларнинг бекор қилиниши натижасида тадбиркорларнинг 28 млрд сўм харажати тежалади;
г) жарималарни ўз вақтида тўлашни рағбатлантириш мақсадида тадбиркор лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасида қонунбузилиш содир этганлик учун молиявий жариманинг 50 фоизини 15 кун, 70 фоизини 30 кун ичида тўлаганда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилмоқда.
д) лицензия ёки рухсатномани бериш жараёнида видео алоқа ёрдамида талабгорларни масофадан туриб баҳолашга рухсат этилмоқда.
Тадбиркорлик соҳасида қуйидаги мажбурий талаблар бекор қилинмоқда:
– чиқиш туризмини амалга оширишда 15 минг доллар миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш.
Бунда, хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали фавқулодда ҳолатларнинг оқибатлари олди олинади. Натижада 1,6 минг нафар тадбиркор ихтиёрида 24,5 млн доллар қолади.
– жойлаштириш воситаларини сертификатлаштириш учун аризага кадастр ҳужжатларини талаб қилиш;
– тадбиркорларнинг транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойларини йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белгилаш;
– кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти фақат сайёр шаклда амалга оширилганда биноларнинг мавжуд бўлиши.
2024 йил 1 мартдан 2025 йил 1 мартгача эксперимент тариқасида 2 та фаолиятни (рентгендан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностикаси) бошлаш учун 3 ойгача “ўтиш ва мослашиш даври”ни белгилайдиган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилмоқда. Бунда:
лицензия ва рухсатнома олмасдан ваколатли органни хабардор қилган ҳолда 3 ой давомида фаолият амалга оширишга рухсат этилади;
тадбиркор 3 ой давомида ўз фаолиятини тегишли талабларга мувофиқлаштириб, тегишли лицензия ёки рухсатномани белгиланган тартибда олади ёки мазкур фаолиятни амалга оширишни тўхтатади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Бўрижар каналидаги воқеа қаҳрамонлари “Жасорат” медали билан тақдирланди
Жамият | 22:38
-
Андижонда Hyundai ҳайдовчиси 5 та машина билан ЙТҲ содир этди
Жамият | 22:28
-
Қирғизистон собиқ президенти сиртдан 11,5 йилга ҳукм қилинди
Жаҳон | 22:17
Мавзуга оид

10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади

13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади

16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда

14:06 / 03.05.2025