Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Lada Vesta ағдарилиб кетди
Аҳмад Югнакий кўчасида Lacetti иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Lada Vesta'га йўл бермаслиги оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ва Lada Vesta автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙТҲ ҳақида маълумот тақдим этди.
2024 йил 11 январ куни соат 09:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий кўчасида Lacetti русумли автомашинаси иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Lada Vesta русумли автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида ЙТҲ содир бўлган.


Натижада Lada Vesta транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йуқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:06
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
14:02 / 09.06.2026