Жаҳон | 12:18 / 11.01.2024
1762
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Украинага макромолиявий ёрдам кўрсатиш сари қадам ташлади

Европа Иттифоқи Европарламент билан Киевга элчилар даражасида макромолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича музокараларни бошлашга қарор қилди. Якуний қарор Европа Иттифоқи етакчилари томонидан феврал ойида бўлиб ўтадиган саммитда қабул қилиниши керак.

Фото: РИА Новости/Алексей Витвицкий

Европа Иттифоқи давлатларининг элчилари 10 январ, чоршанба куни Брюсселда Европарламент билан Украинага келаси тўрт йил давомида 50 миллиард еврогача бўлган миқдорда макромолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича музокараларни бошлаш учун овоз берди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи кенгашига раислик қилувчи Белгиянинг ЕИдаги ваколатхонаси хабар берди. Бу мандат Белгияга Европарламент билан музокараларни бошлаш ва «иложи борича тезроқ ҳаракат қилиш» имконини беради, дея маълум қилди миссия.

Европа Иттифоқи дипломатик доираларидаги манбаларнинг DW нашрига айтишича, кутилганидек, қарор кўпчилик томонидан қабул қилинди - фақат Венгрия бунга қарши чиқди. Суҳбатдошлардан бири тушунтиришича, у Брюссел бу миқдорни қисмларга бўлиб, ҳар йили Европа кенгашида Украинага ажратилишини маъқуллаши керак, деган фикрда бўлган.

Киевга макромолиявий ёрдам миқдори ва уни тақдим этиш шакли бўйича якуний қарор Европа кенгашининг 1 февралдаги навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилиниши режалаштирилмоқда. Шу кунгача Европарламент, Еврокомиссия ва ЕИ кенгаши Украинага макромолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича дастлабки музокараларни якунлаши керак, дея хабар беради DW манбалари. Улардан бири ушбу давр учун Еврокомиссия ва Будапешт ўртасида ҳам музокаралар режалаштирилганини таъкидлади, Венгрия ушбу битимдан ўзи учун имкон қадар кўпроқ фойда олиш ниятини яширмаяпти. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид