Ўзбекистон | 10:05 / 12.01.2024
2392
2 дақиқада ўқилади

Чилонзор туманининг катта қисмида электр таъминоти тўхтатилади

Бугун, 12 январ куни 12:00 дан 18:00 гача Тошкент шаҳар Чилонзор туманинг катта қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши эълон қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вақтинчалик чора узоқ вақт давомида фойдаланишда бўлган электр таъминоти кабелларини, трансформаторларни модернизация қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётганини билдирди.

Чилонзор туманидаги - АТС-277, 126, 127, «Новза», «Ориент Финанс Банк» Чилонзор филиали ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» банки, «Роҳат» меҳмонхонаси, «Ўзэнергосозлаш» УК, «Сезам» радиоканали, «Минор» киностудияси, Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси, «Интер Капитал» ҚК, «Навбаҳор Саноат» МЧЖ, Геодезия ва картография миллий маркази, Бозор ислоҳотлари институти, Болалар шифохонаси, Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, Чилонзор тиббиёт коллежи, Тошкент тиббий диогностика маркази, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази, Нафис санъат лицейи, Чилонзор туман ҳокимлиги, Мусиқий комедия театри (оперетта), Санитария-эпидемиология станцияси ҳамда  «Иссиқлик электр станциялари» АЖда электр таъминоти вақтинча бўлмайди.

Шунингдек, Чилонзор C мавзеси, 3-6-мавзелар, «Гавҳар», «Дўмбиробод», «Катта Дўмбиробод», «Наққошлик», «Қозиробод», «3-Катта Чилонзор» ҳамда «Катта Навбаҳор» МФЙ кўчалари вақтинчалик электр таъминотидан узилади.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид