Ўзбекистон | 12:05 / 12.01.2024
2591
1 дақиқада ўқилади

Энг кўп кичик тадбиркорлик субъектлари жойлашган ҳудуд маълум қилинди

Қайси ҳудудда кичик тадбиркорлик субъектлари сони кўплиги тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 декабр ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони 428 396 тани ташкил этган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, шундан 424 695 таси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 87 780 та.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:

  • Тошкент вилоятида – 39 461 та;
  • Самарқанд вилоятида – 38 149 та;
  • Фарғона вилоятида – 37 050 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 29 334 та;
  • Бухоро вилоятида – 27 837 та;
  • Андижон вилоятида – 24 912 та;
  • Хоразм вилоятида – 24 424 та;
  • Наманган вилоятида – 23 608 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 22 059 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 21 427 та;
  • Навоий вилоятида – 19 966 та;
  • Жиззах вилоятида – 17 124 та;
  • Сирдарё вилоятида – 11 564 та.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид